"НАВБАҲОРЛИК ЁШЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА САЁХАТДА"

"НАВБАҲОРЛИК ЁШЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА САЁХАТДА"
Муҳтарам юртбошимиз томонидан таъкидланган 5 та муҳим ташаббус ижросини самарали ташкил этиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни олий таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар билан таништириш, юртимизда амалга оширилиб борилаётган ОТМ янгиликларидан бохабар қилиш, келажакда малакали, етук кадр бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси Навбаҳор туман филиали, 19-мактаб билан ҳамкорликда битирувчи ёшлар билан Навоий Давлат Педагогика институтига саёҳат ташкил этилди. Мазкур саёҳатда мактаб битирувчилари институт шарт-шароитлари, талабаларнинг эришган йутуқлари ҳамда амалий ишлари билан танишиш билан бир қаторда, институт ўқитувчиларидан маърузалар ҳамда дастуриламал нутқларни эшитишди. Ишонамизки, саёҳатга жалб қилинган мактаб битирувчилари орасида мазкур институтда талабалик бахтига муяссар бўлиб, юртимизга керакли ва малакали кадрлар етишиб чиқади. Саёҳатда 40 дан ортиқ мактаб битирувчилари жалб қилиниб, бўш вақтлари мазмунли ташкил этилди."НАВБАҲОРЛИК ЁШЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА САЁХАТДА"
"НАВБАҲОРЛИК ЁШЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА САЁХАТДА"
"НАВБАҲОРЛИК ЁШЛАР ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА САЁХАТДА"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.