ҚАРЗДОР ОТАДАН АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ?

ҚАРЗДОР ОТАДАН АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ?

ҚАРЗДОР ОТАДАН АЛИМЕНТ УНДИРИЛДИ?

Жамиятни ич-ичидан кемирадиган иллатлардан бири бу оилавий ажримлар, эр-хотининг ажрашишидир. "Фалончи ажрашибди”, деган гапни биз онда-сонда эшитишимиз мумкин (илгари ҳатто бу гап қулоққа чалинса бир сесканардик), бироқ энг камида туман миқёсида худди шу масалани умумий олиб қараганда вазият қувонарли даражада эмаслигини пайқаш мумкин.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлимида бугунги кунда алимент билан боғлиқ 1.490 тадан зиёд ҳужжатлар бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, бу ҳолат камида шунча оила дарз кетган, деганидир. (Яъни, судгача бормай, алимент тўлаётганлар ҳам бор). Туман МИБ томонидан ҳозирга қадар 1 млрд.105 млн. сўмдан зиёд маблағлар – алимент қарздорлардан ундириб берилди.

Мисол тариқасида фуқаро Ф.Ашуров7 ой давомида ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандига жами 2.575.000 сўм алимент пулларини тўламасдан қочиб юрган бўлсада, давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида алимент қарздорлиги тўлиқ бартараф этилди. Бундан хурсанд бўлган фуқаро А.Худойназарова ўз миннатдорчилигини билдириб, МИБ Навбаҳор туман ходимларига ташаккурнома ёзиб берди.

Ундирувчининг ташаккурномаси МИБ ходимларнинг кейинги фаолиятида янада шижоат билан меҳнат қилишига ундайди.

Шу ўринда баъзи оталар нега ўз фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаши ва ўз масъулиятини унитиб қўйиши кишини ўйга толдиради. Эр ва хотиннинг келишмовчилиги сабабли ажрашиши ёки бирга яшамаслиги сабабли қачонгача фарзанд азият чекиши керак деган савол тўғулади? Саволга ҳанузгача аниқ жавоб йўқ.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда жамоатчилик эътиборини шу масалага қаратиш энг муҳим саналади. Фарзандини моддий таъминлашни хоҳламаётганлар билан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маслаҳатчилари, аҳолининг фаол қатлами, халқ ичида обрў-эътибор қозонган кексалар ва масъул органлар ҳамкорликда иш олиб борса, бу каби муаммолар бир мунча камаяди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Навбаҳор туман бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.