МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ УЙИМ

МЕНИНГ  МАҲАЛЛАМ  –  МЕНИНГ УЙИМ

Ўғил – қизим! Адашиб, юрар йўлдан чиқсангда,

Икки дунё туғди–битди қондош элингдан чиқма.

Умрибасар, маҳалиндане – не азоб чексангда –

Маҳалладан, юз бурганнинг олдинда тизза чўкма!

****

Эй, ҳурматли азиз китобхон! Эй, кўнгилга чунонам яқин саналган жонсарак муштарий! Авваламбор узоқ ўтмишга ҳамоҳанг ул қадиму қадимдан қолиб келаётган ул оламшумул ўзлик ҳамда ўзбекчилик тушунчаларига хаёлан тўхталадиган, бу ҳақда чуқур мухтасар айлайдиган бўлсак, бу ўринда даставвал энг биринчи навбатда бизданда кўп куйлак ва дўппи йиртган энг кекса табаррук ёшуллиларга ийманибгина юзланганча батафсил мурожаат қилмоғимиз лозим.

Зеро, вақтиким сира - сира кўз очирмаган ул узоқ қора ўтмиш ҳақинда айнан худди шу – еру сув талош талотўпу ур – сур даврлар силсиласинда батамом соч оқартирган нуроний энг кекса отахону онахонларимиз чунонам яхши билишади ва янам ҳеч иккиланмасдан ҳали – ҳалигача кенгдан – кенг мушоҳада – ю хотирот айлаб келишади.

Айнан мана шу ўринда, ушбу азалий оламшумул қадриятларга монанд моқоламизга ҳаминқадар алоҳида урғу бериб кетадиган бўлсак, биз бугунги навқирон авлодлар, ул замона зайли ўлароқ мукаммал чарху саводга эга мураббий - ю муаллимлар энг биринчи навбатда ўз кўз очган гўшамизни, аллалар оғушинда улғайган бешигу беланчагимизни, андин сўнг эса илк очиб кирган эшигимиз, атак - чечак қилиб улғайгач эса ҳаминқадар кўз бурган хонадонимиз яъни ҳовлимизнитўла – тўкис чуқур идроқ этмоғимиз ва унга содиқ қолмоғимиз даркор.

Аслидачи, зинҳор унутмаслик керакки, худду шу сизу биз улғайган, ҳали мактабга бормай турибоқ онамиз, бувимиз ортидан "уззу дум” янглиғ эргашиб пилдираганча пахта даласига чопганимиз, билиб – билмай пилла териб, пиллакорга ҳаминқадар кўмаклашганимизнинг ўзи аслида узоқ тариху тариқатга монанд ажиб бир қадриятдир.

Қадрият, тушунчаси – ниҳоятда улуғвор ва янаям мураккабдир агаргим чуқур мулоҳаза айлаб, янада кенгроқ бош қотирадиган бўлсак. Ул номдор вадонгдор етук файласуфлар, азалий қадриятнавис ҳамда

 

 

узоқ ўтмишнавис академиклар, бир қатор жонсарагу жонтолмас олимлар илмий назарияси ва хомаки у ёки бу гепотизиясига анчайин кенгроқ асосланадагин бўлсак ўзлик ва ўзбекчиликка мос ва хос қадриятлар аслидачи ўша кўз очирмас мелоддан аввалги уч – тўрт минг йилликлар қатинда батамом чувалашиб ҳамда ўралашиб қолиб кетган.

Айни маҳалда, холисона айтингчи қайси бир ҳаёт аччиқ – чучигини батамом татиб бўлиб, айтарли 75 – 80 ни қоралаб ҳамдақаршилаб қолган ҳассадор чол энг қадиматга уйғун "чиллик чалди,” ”ишти уриштирди,” "итга илакиш берди,” "арқон тортди,” "қиз қувди,” жубил яъни "ошиқ яширди” сингари ўта азалий миллий ҳамда маҳаллийчиликка ҳамоҳанг халқ уйинларини асил ҳолича тушинтириб бера олади.

Ёҳуд куни кечагача ота – бобаларимиз у ёки бу тўй - ҳашамларда, янги йил наврўзи олам, инчунин вилоятлараро, туманлараро қовун ҳамда сумалак сайилларида бериб келинадиган от – улоқ кўпкари, (кўк бўри, кўпнинг кори”) хўроз ва ит уриштириш, кураш, гужум ва чинор ёрди, қўйингки энг азалий урфи одат – аксия, ўзаро пайров ташаш, ҳажвий нутқ ила бир – бирини чув ва мот тушириш азалий анъана – юодатларини.айтингчи асил ҳолида қайси бир бугунги кексатоп ҳамда қариятоп нуроний инсон айнан асл ҳолича холисона қайд эта олади?!

Худди айнан мана шу ўринда, шарқи шариф бухоролик ёҳуда азим галаосиёлик машҳур марҳум боғбон шоир, етук ғазалнавис, инчунин анчайин фолклоршунос эрган оқину адибШариф Нурхон вақтиким ажиб бир нолону куйинчаклик ила битган қуйидаги тўртлигинда:

 

Қани, мени моғор олган азал - азал ул аксиям,

Тушовдан, улоқ тортган чавандозларим қани?!

Даканг хўрозга–туя тикилган ҳол ёдда ҳалиям,

Бир иштибоз, лол этгандир Лабиҳовузда мани!

дейди ўта жиғибийрон ҳайратомуз тарзда.

Ҳа – ҳа, қани ўта жангари атиги бир урушқоқ тождор хўрозга қўш ўркач нор туя тикилган серсиноат ул дамлар? Қани, бир ниҳоятда ғашшон бўрибосар ҳайбатли чўпон итга вақтиким кимсан Бухоро салтанатчилигининг амири хоқони Олимхондай бадавлат инсоннинг қўш отли пойтун арава тикиб, айтарли ҳаммани лол қолдирган қўш кўз кўриб, локинда қулоқ эшитмаган алланечук ажабтовур воқеалари?!

Ёҳуд қани, айнан менингқишлоқдошим, ёнма – ёнмаҳалладошим

 

 

бўлган суюкли бобожоним арабсаройлик тарозибон Султон жевачи қадим Кармана беклигиндаги халқаро "Буюк ипак йўли” яъни ғиштин тош ҳовуз "Сардоба” орқасиндаги Маликчўл сарҳади кўпкарисинда афғонлик чапдаст чавандозга панд бериб, серсоврин улоқни юлқилаган ва кўш энг олий мукофот афғон гилами ҳамда оёқлари чунонам узун, пешонаси олақашқа туркман отига сазовор бўлгани?! Ахир, бу шунчаки чинаккам воқелик аталмай, аслида ўзбекона қаҳрамонлик, эмасми?!

Ҳа – ҳа, бетин сизу бизга сира - сира билдирмай имиллаб ўтаётган вақт, лаҳза, ул асло тутқич бермас дақиқа – ю сония тушунчаси бора – бора айтарли ҳаммасинга ҳаминқадар нуқта – ю хотима қўйди. Бунинг устига, айнан ўша - замон ва макон қарғаган русу забон истилоси, қарийб 70 – йилча қадим турки турон томонлар яъни Ўрта осиё, ўз ўрнида қадим Мовароуннаҳрни оч бўри янглиғ талагани ўлароқ ўзлик ва ўзбекчиликка батамом қирон вапутур етди.

Энг ачинарлиси, ўша қаро ва яро замонки – узоқ тарих ҳамда тариқатга, оламшумул дину иломчиликка оид туркум китобу хитоблар сингари, энг қадимат ўзбекчиликдан қолиб келаётган азалий қадриятлар ҳамда энг ўтмиший анъана ва урфу одатлар ҳам дарвоқе қизиллар, қизил пагонлилар, қизил иттифоқчилар зўравон гегимони, бунинг устига ҳарбий қўмондони Михайл Фрунзе қатағони, қасдикушойиши ўлароқ кубаякун. батамом вайрон бўлди.

Айнан мана шу ўринда, очиқ – ойдин ўта ичикиб ҳамда кечикиб эътироф этмоқ жоизки, мазкур кўз очирмас сурункали қирғинбаротлик оқибатинда ҳаминқадар шунчаки дўстлашиб эмас, охир – оқибат айтарли руслашиб қолиб, наинки ул қадиматга молик энг бурро жонажон тилимиздан, хиёл сал қолдики нуру ислом, - деган улуғвор динимиздан ҳам вақт – бевақт айрилиб қолишимизга!

Яхшиямки, ўтган қарғиш олган, инсоният буткул толган ХХ – асрнинг охирлари яъни тўқсонинчи йиллар бошлариндаги муштарак мустақиллик тушунчаси, осойишталикка уйғун ул истиқлолу истиқбол тамойили биз аҳли ўзбекларга ўтмишга молик азалий ўзликни янам қайтариб берди.

Худди ана шунинг баробаринда биз ўзбеклар 1989 йилнинг 21 октябринда ўзбек тилига давлат тили моқоми берилган ажиб бир дунёвий воқеликнинг гувоҳи бўлдик. Натижада колхоз, совхоз, селсовет, район, област, - деган номутаносиб русу забон тушунчаларидан батамом холи бўлиб, азалий ўзлик, ўзбекчилик тамойилига рўй – рост, очиқ - ойдин сазовор ва мушарраф бўла бошладик.

 

 

Худди шу – фаррахбахш мустақиллик муштараклиги ўлароқ буни қарангки доруломон мунаввар кунларни қалбан яъни дил – дилдан янаям кенгроқ, анчайин муфассалроқ ҳис ва тасаввур этиб, айни пайтда азал қадиматдаги сингари боз янам гузар, қишлоқ. овул, кент, қўйингки маҳалла, ўз ўрнида улусу булус, – деган азалий қадриятларга аста - секин бирма – бир ҳеч бир депсинмай эга бўлиб бордик.

Эндичи, қуйида ҳаминқадар ўзим истиқомат қилаётган, керак бўлса девор ушлаб тетапоя бўлган сарой маҳалласи яъни Арабсарой эски қишлоғи азалий тарихи ҳамда ўтмиши қўйингки, ташкилий – таркибий даврлари борасинда хиёл қисқача фикру зикрюритадиган бўлсам, унинг тарихи аслида энг узоқ қадим ўтмишга бориб тақалади.

Вақтиким. ола қуйин, талотўп асрлар силсиласи ўлароқ исломшунос дину ислом юрти олис араблардан тарқалган туркум миллат яъни туб ва турғун аҳоли қочоқ муҳожир сифатинда жойлардаги арабхони сингари бир пайтлар яъни жуда қадим ўтмишда урганжи, манғит, қирғиз юз, қозоқ башара уруғу ҳамда сулоласидан бўлиб, бутун дунё узра кенг тарқаб кетишган ва етакчи саркори тавсияси ўлароқ у ёки бу сувли ерларда вақтиким бир амаллаб қўним ва унум топишган.

Бу каби кўчманчилар ташрифини, бир пайтлар Кўҳак (Зарафшон) дарёсининг ошиб – тошиб, чунонам сертўлқин оққанидан изламоқ керак. Бу ўринда, янам Кармана беклигининг чамаси 7,5 аср, яъни роппа - роса 750 йил Бухоро амирлигига пойтахт бўлганидан ҳам қидирмок лозим. Арабхона ҳамда арабсарой номидаги қишлоғу маҳалла айни маҳалда серқуёш республикамизнинг ўнлаб у ёки бу вилоятларинда ҳам мавжуд.

... Буни, шак – шубҳасиз, юкорида қайд этганимиздек замон ва макон силсила ва зилзилаларидан изламоқ жоиз. Энди, айнан маҳалла атамасинга диққат - эътибор қаратадиган бўлсак, бир маҳалла – ҳам отанг, ҳам онанг.тушунчасига алоҳида диққат - эътибор қаратмоқ шарт. Ёким қуйидаги ҳажман кичик шеъру ашъорни ёдлаб олмоқ даркор!

****

Маҳалла – мактаб, мажлис, яшаб турган уй–хонанг,

Чуқур билсанг, маҳалла- ҳам отангдир, ҳам онанг.

Маҳалласиз, қолсанг борми бу чинаккам кўргулик –

Маҳалла – ахир таянч, қартайганкез дардхонанг!

Сарвиноз Собирова,

Навбаҳор туманидаги 15–умумтаълим мактаби

ўқитувчиси, ёшлар иттифоқи етакчиси.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.