Ёшларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш йўлида

Ёшларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш йўлида

Ёшларни ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш йўлида

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишларни тизимли ва узвий олиб бориш тақоза этмоқда.

Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотишга жиддий ёндошиш лозим.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларини доимий олиб бориш лозимдир.

Шунингдек, ёшларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, мактаб давридан уларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш энг муҳим масалалардан биридир.

 Шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Н.Ибодов, Навбаҳор тумани 1-мактабда мамлакатимизнинг асосий қонуни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлиши арафасида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи” мавзусида дарс соати ўтди.

Судья А.Н.Ибодов Ўзбекистон Республикаси Конституция– давлатнинг асосий қонуни ҳисобланиши, у давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб бериши, Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этгани, асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилгани, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тайёрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва унинг амал қилиши йўлидаги 10 та ҳуқуқий қадамэнг муҳим тарихий воқеалар сифатида санаб ўтилгани, Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи ҳуқуқий қадам – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши,  иккинчи ҳуқуқий қадам – Президентлик институти таъсис этилиши ва янги давлат рамзларини тайёрлаш бўйича комиссия тузилиши билан боғлиқлиги, учинчи ҳуқуқий қадам –"Мустақиллик декларацияси”нинг эълон қилиниши, тўртинчи ҳуқуқий қадам –Конституциявий комиссиянинг ташкил этилишига бориб тақалгани, бешинчи ҳуқуқий қадам – Биринчи Президентимизнинг Ҳиндистонга 1991 йилги ташрифи билан чамбарчас боғлиқлиги, олтинчи ҳуқуқий қадам – Давлат мустақиллигининг эълон қилиниш, еттинчи ҳуқуқий қадам – 1991 йил 29 декабрда Президент сайлови ва Давлат мустақиллиги тўғрисидаги референдумнинг ўтказилиши, саккизинчи ҳуқуқий қадам – биринчи Конституция лойиҳасининг илк бор матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилиниши, тўққизинчи ҳуқуқий қадам – Конституция лойиҳасининг иккинчи марта матбуотда умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилиниши, ўнинчи ҳуқуқий қадам –Конституция лойиҳасининг қабул қилиниши бўлганлиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек судья А.Н.Ибодов, Конституция лойиҳаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгаши каби нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби демократик давлатлар мутахассисларининг синчков экспертизасидан ўтганлигини, 1992 йил 8 декабрь куни Бош Қомусимиз қабул қилиниб, шу кундан эътиборан, 8 декабрь–умумхалқ байрами деб эълон қилинганлигини ўқувчилар эътиборига етказди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг раиси                                                        А.Н.Ибодов

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.