Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш

 

Ўзбекитсон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорликсубъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди.

Ушбу низом тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилотлари деб аталади) ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари ― жисмоний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарини, шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини, давлат органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, уларнинг юридик шахс ҳисобланадиган алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик аломатлари бўлган тижорат ташкилотларини тугатишда қўлланмайди.

Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари), вакиллари ёки ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилган.

тугатилаётган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили);

тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили);

тугатилаётган тадбиркорлик субъекти бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати;

тадбиркорлик субъектини тугатиш сабаби ва мўлжалланаётган тугатиш муддати.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолиятини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисоб варақларига пул маблағлари тушмаганлиги;

тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги.

Тижорат ташкилотининг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, давлат солиқ хизмати органлари тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунида тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:

давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномасига асосан тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказади, бу ҳақида давлат реестрига ҳамда тизимга тегишли ёзув киритади;

тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўзининг расмий сайтида эълонни жойлаштиради;

тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига) тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

Тижорат банклари ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларининг ҳисоб варақларини бир иш кунида ёпиб, пул маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисоб варақларига ўтказади.

Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларига келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисоб варақларига кирим қилинади. Ушбу тижорат ташкилотларининг ҳисоб варақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисоб варақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижасида солиқ қарздорликлари аниқланган тақдирда, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.

тижорат ташкилотининг муассиси(лари), унинг қонуний вакиллари ёки вориси уч йилда тижорат ташкилоти фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда — муассиси(лар), қонуний вакил ёки ворисларнинг қарорига асосан;

тижорат ташкилоти суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган ёки унга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган тақдирда, қайта тикланади.

Бунда тижорат ташкилоти янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамда тизимга тегишли ёзув киритилади.

           Ушбуқарор 2020 йил 1 январдан кучга киради.

              

           

Навбаҳор тумани Давлат хизматлари маркази

бош мутахассиси Қ.Шамсиддинов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.