ТУМАНДА ПРЕСС-ТУР АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

ТУМАНДА ПРЕСС-ТУР АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ 

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти ташаббуси билан шаҳар-туманларда ўтказилаётган пресс-турнинг навбатдагиси жорий йилнинг 14 сентябрь куни Навбаҳор туманида бўлиб ўтди. Маҳаллий ва республика ОАВ вакиллари ҳамда блогерлардан иборат 20 нафар журналистлар иштирок этган тадбир давомида иштирокчилар туманда амалга оширилатган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан танишишди.

Бугунги кунда 100 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган ҳудуд тараққий этмоқда. Айниқса, сўнгги 2-3 йил ичида туманга инвесторларнинг ташрифи, қолаверса маҳаллий тадбиркорларнинг лойиҳалари кўпайиб, янги-янги замонавий корхоналар фаолият бошлаяпти.

 "Навоий вилоятини 2018-2019 йиллар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” Дастурига асосан Навбаҳор туманида умумий қиймати 351,2 млрд. сўм бўлган жами 61 та лойиҳалар рўйхати шакллантирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 530 таянги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Шундан, 2018 йилнинг ўзида 50 та лойиҳа тўлиқ ишга тушрилиб жами 352 нафар янги иш ўринлари яратилди.

 "Навоий вилоятини 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” Дастурига асосан эса туманда умумий қиймати 106 млрд. 683 млн. сўм бўлган жами 46 та лойиҳалар рўйхати шакллантирилди ва тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 432 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 23,8 млрд сўмлик 15 та лойиҳаларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 134 та янги иш ўринлари ташкил этилган. Булар учун 11,4 млрд сўмлик банк кредитлари ўзлаштирилишига эришилган.

Ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида шакллантирилган инвестиция лойихаридан жами 3 та лойиҳа хорижий кредитлар жалб килган холда амалга оширилиши кўзда тутилган, жумладан:

"Нива Гарден” МЧЖ томонидан замонавий иссикхона ташкил этилаётган бўлиб, ўз маблағи ҳисобидан 500 млн. сўм, 940 минг АҚШ долларига тенг банк кредит микдори ажратилган;

"Агро Центр” МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона ташкил этилаётган бўлиб, ўз маблағи 600 млн. сўм, банк кредит миқдори 500 минг АҚШ долларига тенг. Бугунги кунда лойиҳа ташаббускори томонидан банк кредити ажратилиши учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда;

"Навбахор Файз Экспорт” МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона ташкил этилаётган бўлиб, ўз маблағи ҳисобидан 1,0 млрд. сўм, 340 минг АҚШ долларига тенг банк кредит микдори ажратилган.

 Туманни 2019-2020 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 3 та йирик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Булар, умумий қиймати 6,2 млрд. сўмга тенг бўлган "Silk Road Construction and Technologies" МЧЖ томонидан интенсив усулда писта ва бодом етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

 Бундан ташқари, умумий қиймати 12,3 млрд. сўмга тенг бўлган "Эра Агро Холдинг" МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси ишга тушиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

 Бугунги кунда туманда хорижий давлатлар иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 10 та бўлиб, шундан 6 таси 2018-2019 йилда ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси билан ҳамкорликда АҚШнинг "Абот Генетик” МЧЖ хорижий корхонаси билан музокаралар олиб борилиб, мазкур корхонага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (жўхори ва мойли экинлар)ни етиштириш ва биоёқилғи (этанол ва биодизел) ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш ва 24 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилишини мақсад қилган ҳолда маккажўхори, мойли экинлар ва бошқа озуқабоп экинлар етиштириш учун, туманнинг "Қушқочди” маҳалласи "Жўшқин ҳаёт” массивидан туман жами 106,6 га ер майдони ажратиб берилди.

Шу билан бир қаторда 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда 3 та қўшма корхоналар рўйхатдан ўтказилди. Булар, Ўзбекистон, Буюк Британия ҳамда Ҳиндистон давлатлари билан биргаликда "NAVBAHOR HOLDINGS МЧЖ қўшма корхонаси (хорижий ҳамкорлари Сайед Муҳаммад Эмран Ҳиндистон улуши 21 % ва Ярашов Исмат Буюк Британия улуши 21 %) ташкил этилди. Ҳозирда, мазкур қўшма корхона туманда туризмни ривожлантириш мақсадида сафари парк ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 8 апрель куни Хитой Халқ Республикаси фуқароси Лиу Сижун томонидан "DANJIAN” МЧЖ хорижий корхонаси ташкил этилган бўлиб, корхонанинг устав фонди 400,0 млн. сўмни ташкил этади. Ушбу корхона ўз фаолиятини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва маҳсулотларни хорижга экспорт қилишга ихтисослаштирлган.

 2019 йилнинг 21 май куни Туркия давлати билан биргаликда "ASYA SERA GARDENS” МЧЖ қўшма корхонаси (хорижий ҳамкор Энвер Ўзтур (Туркия), улуши 20 % ва Мамадалиев Фаррух Эркинович (Ўзбекистон), улуши 80 %) ташкил этилган бўлиб, корхонанинг устав фонди 400,0 млн. сўмни ташкил этади. Бугунги кунда корхона томонидан замонавий иссиқхона ташкил этиш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

  Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги 12 экспортиёр корхоналар томонидан жами 3,8 млн. АҚШ доллари (режага нисбатан 105.6%) миқдорида турил мева-сабзавод ва саноат маҳсулотларининг экспорти амалга оширилган бўлиб шундан, мева-сабзавот маҳсулотлари 3,3 млн. АҚШ доллари миқдорида ва 429.1 минг. АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари турли хорижий давлатларга экспорт қилинган.

Журналистлар шу каби лойиҳалар билан танишар экан, инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ва аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикрлари билан қизиқишди. Пресс-тур якунида туман ҳокими Л.Облоқулов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.