«Снос» бўйича президентнинг янги фармойиши имзоланди

«Снос» бўйича президентнинг янги фармойиши имзоланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни «Фуқаролар ватадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф5619-сонли Фармойишни имзолади.

Фармойишга кўра, 2019 йил 5 августдан бошлаб, фуқаролар ватадбиркорлик субъектларининг еручасткаларини олиб қўйиш ҳамда кўчмас мулк объектларини бузиш ишлари қуйидагича 3 босқичда амалга оширилади:

·ҳокимлар томонидан бузилиши режалаштирилган ҳудуд бўйича материаллар тўплами Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

·Вазирлар Маҳкамасида шаҳарсозлик талаблари бўйича вамолиявий ҳисоб-китоблар бўйича хулосалар тайёрланади;

·хулоса бош вазирга кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритилади.

Шунингдек, фармойиш билан:

·еручасткалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ватадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини хатловдан ўтказиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби;

·хатловдан ўтказишга кўмаклашиш учун ҳудудларга бириктириладиган масъуллар рўйхати;

·хатловдан ўтказиш ҳамда уларни қоплашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга:

·фуқаролар ватадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни жойларга чиққан ҳолда хатловдан ўтказиб, уларнинг қонунчиликка мувофиқ бозор қиймати асосида ҳаққоний ваадолатли миқдорини белгилаш;

·етказилган зарарларни қоплашнинг аниқ манбалари белгиланиш, агар зарар мансабдор шахснинг ноқонуний қарори қабул қилиниши оқибатида етказилган бўлса— мазкур мансабдор шахслардан регресс тартибида ундириб олиш;

·айбдор мансабдор шахсларга жавобгарлик чоралари кўриш ҳамда қонун ҳужжатлари нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилиш вазифаси топширилди.

Ҳукумат томонидан бир оймуддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилинади:

·давлат дастурлари, йирик инвестиция вабошқа лойиҳаларни ҳудуддаги кўпчилик аҳолининг фикрини инобатга олган ҳолда амалга ошириш;

·еручасткалари олиб қўйилишида уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари билан очиқ муҳокамалар ўтказган ҳолда, биринчи навбатда, эскирган ваавария ҳолатидаги уй-жой фонди объектлари, шужумладан фойдаланилмаётган объектлар билан банд бўлган еручасткаларини танлаб олиш;

·ҳокимлар томонидан еручасткаларини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш учун ушбу ҳудудда жойлашган турар ванотурар кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг розилигини олиш ҳамда еручасткаси олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш бўйича ёзма келишув тузиш.

Еручасткалари ноқонуний олиб қўйилганлиги муносабати билан мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Мазкур тартиб фармойишда кўрсатилган еручасткаларини олиб қўйиш вамулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилингунига қадар амал қилади.

Навбаҳор туманадлия бўлими


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.