ГИЁҲВАНДЛИКНИ ОЛДИ ОЛИНДИ

Бугун жамиятимиздаги гёҳвандлик иллатини батамом йўқ қилиш бўйича бир қанча ишлар ва тадбирлар ўтказилаётган бўлсада, бундай жиноятлар содир этилиши тез-тез учраб турибди. Лекин ҳар қандай қилмиш жазосиз қолмайди. Ана шундай гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

2019 йил 12 июль куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман суди томонидан раислик қилувчи судья А.Ибодов бошчилигида фуқаро А.Турдиевга (Исми фамилияси ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди.

А.Турдиев 2019 йил март ойининг охирларида тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда етиштириш мақсадида, ўзи яшаб келаётган Навбаҳор тумани, "Оқ олтин” маҳалласидаги яшаш уйининг томорқасига 1 (бир) туп баландлиги 45 сантиметр бўлган ҳамдаўзи истиқомат қилаётган ҳудуддаги фермер хўжалиги дала майдонига 3 (уч) туп баландлиги 25-83 сантиметр бўлган Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 20.05.2019 йилдаги 69-сонли хулосасига кўра "Кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини экиб парваришлаб келаётгани аниқланиб, 2019 йил 19 май куни соат 18:30 ларда Навбаҳор тумани ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилаётган "Қорадори-2019” тезкор тадбирининг 1-босқичи жараёнида, ундан экилган 4 туп "Кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд томонидан А.Турдиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга шу модда билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланди.


 

 

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.