Долзарб масалалар муҳокамаси

Жорий йилнинг 21 ноябр куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Салиҳович Сафоев, вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ҳамроев Жамолиддин Жумақулович ҳамда туман ҳокими Нарзиев Абдураззоқ Узоқовичлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жорий йилнинг 13-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида қонунларга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Йиғилашда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссия раислари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мактаб директорлари, маҳалла фаоллари, туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, иқтидорли талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.