Туман ҳокими қарори

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунткларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

 

1. Тумандаги мавжуд барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналари 2019 йил 1 июндан 2019 йил 30 ноябрга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Навбаҳор тумани бўлими Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Ризоқулов)га:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ва давлат рўйхати ҳисобидан ўтказиш топширилсин.

4. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Э.Шокиров) ва туман статистика бўлими (Й.Мустафоев)ларга қонунда белгиланган тартибда кейинги ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарини ҳисоботларида акс эттириб қабул қилиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги "Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Қ-270-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (В.Санақулов)га мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Карабоев зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.