Туман сайлов комиссиясининг қарори

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркиби тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 37-Хатирчи ва 38-Нурота округ сайлов округ комиссиялари томонидан Навбаҳор туманида 29 та участка сайлов комиссиялари тузилди ва участка сайлов комиссиялар шахсий таркиби тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги № 614-сонли қарорининг 10-бандида сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайлови Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши сайлови учун ягона ҳисобланиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 37-Хатирчи ва 38-Нурота сайлов округларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 29 та участка сайлов комиссиялари тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 37-Хатирчи ва 38-Нурота округ сайлов комиссиялари томонидан туман бўйича тузилган 29 та участка сайлов комиссиялари эътироф этилсин ҳамда улар томонидан Халқ депутатлари туман Кенгаши сайлови ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

Туман сайлов комиссияси раиси Б.Умаров
Туман сайлов комиссияси котиби И.Ибрагимов

2014 йил 6 ноябр
№ 6-сон

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.