МИБ томонидан тўланмаган алимент пуллари ундирилмоқда

МИБ томонидан тўланмаган алимент пуллари ундирилмоқдаХар бир инсон дунёга келдими ўзидан фарзанд қолдириб набира ва чевара кўришниният қиладим. Аммо, хар бир инсон ўзи истаганидек яшаб хаёт кечиравермайди.Тумандаги махаллалардан бирида истиқомат қилувчи О.Рўзиевоилавий келишмовчиликлар сабаб, ажрашишга ахт қилади. Йиллар ўтиб онанинг қарамоғида бўлган фарзанднинг моддий таъминоти ўз ҳолига ташлаб қўйилиши натижасида 01.08.2018 йилдан 01.05.2019 йилга қадар бир йил давомида йиғилиб келган алимент пуллари жамми 3558445 сўмни ташкил этиб, фарзанд олдидаги масъулиятини унутган О.Рўзиев алимент тўловни амалга оширишни ўйламас эди. Ҳа энди, бола дегани думалаб-думалаб катта бўлади-да, очдан ўлмайди барибир, деган хаёлга борган бўлса керак-да. Бу ёқда болаларининг онаси болани боқаман деб ийиғи чиқиб кетаёзди...

Суд қарори мавжуд экан, унда белгиланган мажбуриятдан қутилмоқнинг иложи йўқ. бундай бепарволигига МИБ Навбаҳор туман бўлимининг давлат ижрочилари томонидан муносабат билдирилди ва Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 474 –моддасига кўра Навбаҳор туман маъмурий судининг қарори билан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди.

Мажбурий ижро бюроси Навбахор туман бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.