Туман ҳокими қарори

 

Лойиҳа

Туман худудидаги сойлар, хўжаликлараро ва ички каналлар ҳамда зовурларни муҳофаза зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларини белгилаш хақида

Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 147-сонли қарорига асосан туман ҳудудидаги сойлар, каналлар, зовурлар ва бошқа сув иншоотларини бир маромда ишлашини таъминлаш, уларни сув ўтказиш қобилиятини сақлаш ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 25 августдаги Ф-85-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида

 

 

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А МА Н:

 

1. Қуйи-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедициясининг 2018 йил 7 августдаги 01-05-209-сонли хати инобатга олинсин.

2. Туман ҳудудидаги сойлар хўжаликлараро ва ички каналлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларини қирғоқдан 15 метр, хўжаликлараро зовурлар учун 12 метр, хўжалик ички зовурлар учун 7 метр қилиб белгилансин.

3. Сув хўжалиги идоралари рухсати билан:

сойлар, хўжаликлараро каналлар ва зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақасида қурилиш ишлари олиб борилиши, сув манбаларини санитария муҳофазасини ҳисобга олиб:

ахлат, гўнг, маиший ва саноат чиқиндилари ташлаш қатъиян ман этилишини;

зарур ҳолларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, сув буғланишини камайтириш мақсадида дарахт экишга рухсат берилиши;

хўжаликлараро ва хўжалик ички зовурлар қирғоқ бўйи ҳимоя минтақаларига зовурлар бир меъёрда ишлашига зарар етказилмаган ҳолда мавсумий экинлар экишга рухсат берилиши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарорни бажарилишини туман сув хўжалиги, мелиорация, санитария эпидемиология станцияси идоралари раҳбарлари жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ички ишлар бўлими участка нозирлари билан биргаликда доимий назорат қилиб туришлари таъминлансин.

5. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.