Туман сайлов комиссиясининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан, туман сайлов комиссияси


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон халқ демократик партияси, “Адолат” социал демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон Либерал Демократик партияларини туман Кенгашига сайловларда иштирок этишга ижозат берилсин.

2. Сайловларда иштирок этувчи сиёсий партиялар рўйхатлари аризалар келиб тушиш навбатига қараб қуйидаги тартибда матбуотда эълон қилинсин.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
“Адолат” социал демократик партияси;
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси.



Туман сайлов комиссияси раиси: Б.Умаров

Туман сайлов комиссияси котиби: И.Ибрагимов


2014 йил 15 октябрь, № 4

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.