МИБ фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйди

МИБ фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйдиМИБ Навбаҳор туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида, тумандаги "Пахтакор” МФЙда яшовчи Туробов Бектош (исми фамилияси ўзгартирилган) яшаш ҳовлисида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, туман электр тармоқлари корхонасига 1.242.500 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Оиласига яширин йўллар билан даромад келтиришни кўзлаган ҳуқуқбузарнинг қинғир ишлари ўзига ташвиш келтирди.

Мазкур холат юзасидан, фуқаро Б.Туробовга ноқонуний қилган ишлари учун 26.04.2019 йилда ноқонуний электр энергиясидан фойдаланиш орқали етказилган зарар Мажбурий ижро ижро ходимларининг сайи харакатлари боис ҳуқуқбузар томонидан тўлиқ қоплаб берилди. Шунингдек, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси ҳам қўлланилиб, жарима суммасини тўлиқ ундирилиши таъминланди.

 

Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.