ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ

ЁШЛАРНИНГ МУАММОЛАРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ҳамда ички ишлар бўлими ҳамкорлигида "Ёшлар: муносиб меҳнат ва ташаббускорлик" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда уюшмаган ёшлар ҳамда касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этишди. Унда маълум муддат хорижда ишлаб, яшаш манзилларига қайтиб келган ёшларни юртимизнинг ўзида меҳнат қилишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, шахсий томорқадан самарали фойдаланиш бўйича билимларини оширишга эътибор қаратилди. Очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутасаддилар билан атрофлича фикрлашишди. Шунингдек, улар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.