ТУМАНДОШЛАРИМИЗ ЗИЁРАТДАН ҚАЙТДИЛАР

ТУМАНДОШЛАРИМИЗ  ЗИЁРАТДАН ҚАЙТДИЛАРМамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мўмин мусулмонларнинг ибодат амалларини бекаму кўст адо этишлари учун имкониятларни кенгайтирмоқда. Ҳаж ва Умра зиёратларини намунали ташкил этишга бўлган эътибор йил сайин ортиб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу ибодатларни адо этишга муяссар бўлган юртдошларимизнинг соғ-саломат бориб келишлари учун барча қулайликлар яратилди.

"Умра-2018” зиёратлари 14 декабрдан 24 декабргача давом этиб, унда 5 нафар тумандошимиз ҳам Умра зиёратини адо этишга муяссар бўлдилар. Зиёратчиларга малакали шифокорлар ишчи гуруҳи аъло даражада хизмат кўрсатдилар. Юртдошларимиз Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Бош консульхонаси масъуллари кутиб олиб уларни "Пулман зам-зам” меҳмонхонасига жойлаштирдилар. Меҳмонхона юртдошларимизга жуда манзур келди. Айниқса, у ерда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг хушмуомилалиги ва зиёратчилар томонидан берилган саволларга "лаббай” деб жавоб беришлари барчада илиқ таассурот уйғотди. Зиёратчиларимиз маълум пайт у ерда бўлишиб, Умра амалларини бажаришди. Шунингдек, "Ал Ҳидоя” мажмуасида фаолият олиб бораётган араб дўстларимиз ҳам зиёратчи юртдошларимизга аъло даражада хизматда кўрсатдилар.

Мадина шаҳридаги Уҳуд тоғи, Қиблатайн ва Кубо масжидлари ва бир қанча тарихий ҳамда муқаддас масканларга зиёрат рисоладагидек ташкил этилганлигидан юртдошларимиз чексиз миннатдор бўлдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.