халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари cессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссияси таркиби комиссия раиси ва саккиз нафар аъзодан иборат этиб тузилсин.
2. Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман Сайлов комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

Комиссия раиси
Умаров Бахтиёр Ҳусанович – Навбаҳор тумани “Бешработ” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси

Комиссия аъзолари

Мустафоев Йўлдош Эрмаматович – Туман статистика бўлими бошлиғи
Бобоназаров Элёр Срожович – “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Навбаҳор туман Кенгаши бўлими раиси
Рўзибоев Суннатилло Умирович – Туман молия бўлими халқ хўжалигини молиялаштириш бюджет бўлими иқтисодчиси
Мардонов Жавлон Умирович – Туман ҳокимлиги Маънавият тарғибот бўлими раҳбари
Мамиқов Малик Ҳамидович – Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси
Ибрагимов Илхом Яндашевич – Туман 9-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори
Аллаев Камолиддин Сирожиддинович – Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи директори
Кенжаева Гулсанам Журақуловна – Навбаҳор тумани “Истиқлол” саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

3. Туман Сайлов комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2014 йил 12 майдаги “2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури тўғрисида”ги 600-сонли ҳамда жорий йилнинг 11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги 614-сонли қарорларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.



Кенгаш раиси А.Нарзиев



2014 й 24 сентябр
№ XXVII/2

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.