ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИ уларни бартараф этиш чоралари

ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИ уларни бартараф этиш чоралариЖорий йилимизга муҳтарам Президентимиз томонидан "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб ном берилиши тадбиркорлар фаолиятида янги имконият уфқларини очишда беқиёс аҳамият касб этди. Бугунги кунда қонунга итоаткор тадбиркорлар давлатимиз ҳимоясидадир. Бу борада айниқса, кўплаб ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши тадбиркорлар фаолиятида бир қатор имконият ва имтиёзлар бермоқда.

Яқинда 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Л.Облақулов туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни қабул қилди. Учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятларини амалга оширишда юзага келаётган айрим муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, истиқболда соҳа тараққиёти билан боғлиқтаклифлар атрофлича муҳокама этилди.

Тўртта сектор раҳбарлари, тижорат банклари, мутасадди корхона ва ташкилотлар масъуллари тадбиркорлар томонидан йўлланган саволларга жавоб беришди. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли раҳбарларга аниқ вазифалар белгиланиб, муаммоларнинг ечими бўйича керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, учрашувда туман ҳокими Л.Облақулов ўз нутқида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июнда эълон қилинган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер вулкан регистрация участкасини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб, ушбу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ҳам сўз юритди.

Таъкидланганидек, айни пайтда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, бизнес ғоялари кўп, аммо маблағ борасида қийинчиликларга дуч келаётган ёшларга кўмак бериш раҳбарларнинг олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Уларнинг фаолиятида кузатилаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, таклиф ва мулоҳазаларига қулоқ тутиб, халқ билан бамаслаҳат иш юритиш соҳа ривожини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Йиғилиш сўнггида тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари тингланиб, улар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 
Қ.ЖЎРАЕВ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.