Д О Л З А Р Б М А С А Л А Л А Р М У Ҳ О К А М А С И

Д О Л З А Р Б   М А С А Л А Л А Р М У Ҳ О К А М А С И5 февраль куни халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган сессияни Кенгаш раиси Б. Бобоназаров бошқариб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала, яъни туманда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, шунингдек уй шароитида парранда, чорва молларини парваришлаш, мевали ва манзарали дарахтларни экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда маҳсулот етиштириш орқали ер эгаларининг даромад олиш манбаларини кенгайтириш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Ф. Ражабовнинг ахбороти тингланди.

Музокаралар чоғида муҳокама этилган мазкур масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари А. Бобомуродова, Х. Ёдгорова ҳамда Г. Пайзиевлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг тумандаги ижроси иштирокчилар муҳокама марказида бўлди. Ушбу масала бўйича эса, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши раиси ўринбосари Р. Саильхонов маъруза қилиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Зулайҳо ЭГАМОВА,

Халқ депутатлари туман

Кенгаши депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.