МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ

МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИЯқинда туман ҳокимлиги мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-O'zLiDep туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. O'zLiDep туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган анжуманда мансабдор шахсларнинг туман миқёсида амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Тадбирни O'zLiDep туман Кенгаши аппарат раҳбари Отабек Атақулов очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлар ҳамда фермерларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтаркан, иштирокчилар эътиборини кун тартибидаги асосий масала "Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уни сақлаш ва қайта ишлаш тармоғини кенгайтириш борасида тасдиқланган лойиҳалар ижроси” юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар хусусига қаратди.

Мазкур масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Хайиров ҳисобот бераркан, нотиқ жумладан, ўз маърузасида туманда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уни сақлаш ва қайта ишлаш тармоғини кенгайтириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастури доирасида экин майдонларини оптималлаштириш, пахта экишни босқичма-босқич қисқартириш, сабзавот ва дуккакли, озуқабоп экин майдонларини кенгайтириш, интенсив боғ ва узумзорлар барпо этиш борасида туманда амалга ошрилаётган ишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Музокарада Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Я.Душанов, О.Расулова, М.Андаева ҳамда С.Авезовлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.