Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги XXVI сессияси қарори

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2142-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Девони масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафариҳларига чиқиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-121-II-сонли қарори тасдиқлансин.
Мазкур қарорнинг 2-бандига асосан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартибини ишлаб чиқиш тавсия этилганлигини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги XXVI сессияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2014 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Девони масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартиби тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-121-II-сонли қарори қабул қилинганлиги инобатга олинсин.
2. Мазкур қарор асосида ишлаб чиқилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартиби илова мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Маънавият тарғибот бўлими раҳбари (Ж.Мардонов) ва “Навбаҳор тонги” газетаси (Б.Умаров)лар билан биргаликда мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб сайти ва расмий нашрида эълон қилинишини таъминласин.
4. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясига ҳамда туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи Ф.Холбўтаев зиммасига юклатилсин.

2014 йил 8 август ХХVI/6

Кенгаш раиси А.Нарзиев



Халқ депутатлари туман Кенгашининг
2014 йил “____” августдаги XXVI сессияси
_______-сонли қарорига илова


Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш
ТАРТИБИ

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР [/b]
“Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2142-сонли Қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Девони масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-121-II-сонли Қарорига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартиби ишлаб чиқилди.
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-2142-сонли Қарори билан тасдиқланган мансабдор шахслар рўйхатидан жой олган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланган Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши тегишли ҳужжатлар асосида туман Кенгаши раисининг рухсати билан амалга оширилади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати хорижий мамлакатларига чиқиши тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгаши раиси номига ариза тақдим этиши лозим.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси томонидан ариза кўриб чиқилиб, тегишли муносабат белгиси қўйилади ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясига ҳамда туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳига маълумот учун юборилади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатининг хорижга чиқиш масаласи Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси томонидан маъқулланган тақдирда хизмат сафарига чиқишга рухсат берилади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари хизмат сафари тугаганидан сўнг хизмат сафари натижалари тўғрисида 10 (ўн) кун мобайнида халқ депутатлари туман Кенгаши раисига ҳисобот тақдим этиши лозим.
Ҳисобот туман ҳокимлигининг умумий бўлими томонидан рўйхатга олиниб, халқ депутатлари туман Кенгаши раисига кўриб чиқиш учун киритилади. Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли муносабат белгиси қўйилганидан сўнг халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясига ҳамда туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳига маълумот учун юборилади.
Хорижий мамлакатларга чиқишига доир тегишли ҳужжатлар туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳига ҳамда умумий бўлимида сақланади.
Хизмат сафарига бораётган депутатдан хизмат сафарининг режа топшириғи, хизмат сафари натижалари бўйича ҳисобот тузиш тартиби, хизмат сафарига борётган ва юборилаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан хизмат сафарининг мақсади ва вазифаларини самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, расмий ва норасмий хизмат сафари билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда мамлакат қонунчилигига ва умумэътироф этилган юриш-туриш қоидаларига (этикетга) риоя этиши қатъий талаб этилади.
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиққан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари чиқишнинг асослиги ва натижаси учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Халқ депутлари туман Кенгаши депутатлари хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиққанда, давлат сирларини ошкор қиганликда, давлат сирларини ўз ичига олган ҳужжатларни ва буюмларни йўқотганликда айбдор бўлса қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.