Мустақиллик меъморига эҳтиром

Мустақиллик меъморига эҳтиром2017 йил 25 январь куни туман ХТМФМТТЭБ мажлислар залида тумн ҳокимлиги, туман Маънавият тарғибот бўлими, "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси, ЎзМТДП туман Кенгаши, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, ҳамда туман ХТМФМТТЭБ маъсуллари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун - 30 январь санасини кенг нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида туман ХТМФМТТЭБ мудири Г.Элова, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Э.Бобоназаров, туман "Нуроний” жамғармаси раиси Ш.Азимов, ЎзМТДП туман Кенгаши раиси ўринбосари Р.Саильхонов ва бошқалар сўзга чиқиб муҳтарам Биринчи Президентимиз томонидан таълим соҳасига қаратилган юксак эътиборлари тўғрисида гапириб бугунги кунда таълим тизимимиз сифат жиҳатидан хавас қилгулик даражага келганини ва ёшларимиз бутун дунёни лол қолдириб мисли кўрилмаган улкан натижаларга эришиб келаётгани тўғрисида алоҳида таъкидланиб ўтишди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.