“Ватан келажаги сенинг қўлингда”

“Ватан келажаги сенинг қўлингда”Бугунги кунда Республикамизда ёшлар ва улурнинг келажагига устувор масала сифатида қаралмоқда. Яратиб берилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган кўплаб ёшларимиз Жаҳон саҳнида юртимиз байроғини баланд кўтармоқда. Албатта, буларнинг барчаси мустақиллигимиз ва юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсат натижасидир.

2016 йил 4 октябрь куни Навбаҳор туман ҳокимлигининг мажлислар залида "Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг” 9-банди ижросини таъминлаш ҳамда жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни мазмун моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этиш мақсадида "Ватан келажаги сенинг қўлингда” шиори остида "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.“Ватан келажаги сенинг қўлингда”

Учрашувда вилоят ҳокими Э.О.Турдимов ва вилоят ҳокимлиги масъуллари, Навбаҳор туман ҳокими А.У.Нарзиев, вилоят ташкилотларининг вакиллари ҳамда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан иқтидорли ва фаол ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида вилоят ҳокими Э.О.Турдимов сўзга чиқиб, йиғилган ёшларга Республикамизда ёшларга қаратилаётган юксак этибор ва яратиб берилган кенг имкониятлар тўғрисида яна бир бор гапириб ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.