Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги "Кўчма
савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги
Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли
қарори ва вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги
К-112 сонли қарорларини ижросини таъминлаш тўғрисида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги "Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2016 йил 18 июлдаги К-112 сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланганлиги ҳамда 2016 йил 15 октябрдан бошлаб амалга киритилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (А.Намозов) тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиб –тамоилларга риоя қилган ҳолда бир ой муддатда:
Туман Давлат солиқ иниспекцияси (Н.Жуманазаров) ва туман Давлат санитария эпидемиология назорати маркази (Ш.Санаев) билан келишилган ҳолда, туман ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатини:
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари в.б А.Намозов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А.Нарзиев
18.07. 2016 йил
Қ-1569