Жаҳолатга қарши маърифат

Навбаҳор тумани ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишчи-ходимлар, ўқувчи-талабалар ўртасида экстремизм ҳамда ҳалқаро терроризмнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришга қаратилган "Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда. 
Ана шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг 15 ноябр куни Дин ишлари бўйича Қўмита, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси билан ҳамкорлигида, туман халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи ҳамда юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар хатарли таҳдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди.
Жаҳолатга қарши маърифат
Жаҳолатга қарши маърифат
Жаҳолатга қарши маърифат

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.