25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқовнинг соҳа ходимларига байрам табриги

Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!

Авваламбор сизларни ва сиз орқали туманимиз ички ишлар бўлимининг барча ходимлари ҳамда фахрийларини 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлиги, Навбаҳор туман аҳолиси номидан қизғин ва самимий табриклайман.
Барчага маълумки, ички ишлар органлари ходимларининг меҳнати машаққатли, шу билан бирга шарафлидир. Машаққати шундаки, жамоат тартибини, эл осойишталигини сақлаш йўлида зарур бўлса, тунни тонгга улаб хизмат қиласизлар, халққа содиқ хизмат қилишни эса ўзингизга бурч деб биласизлар.
Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш шу билан бирга жиноятчиликни олдини олиш мамлакатимиз ва жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий негизи ҳисобланади.
Ушбу вазифаларни амалга оширишда туманимиз ички ишлар органлари ходимларининг ҳам ҳиссалари салмоқлидир. Ўз ватани ва Президенти олдидаги қасамёдига содиқ, фидойи, жонкуяр ички ишлар ходимлари жуда кўплаб топилади.
Айниқса сизлар, ҳар қандай қийинчилик ва машаққатларга қарамай хизмат бурчини шараф билан адо этаётган ички ишлар тизимининг барча бўғинларида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимларнинг меҳнатлари таҳсинга лойиқ.
Бир сўз билан айтганда, улар халқимизнинг тинчлигини сақлаш, фуқароларимизни ташқи ва ички хавф-хатардан ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш йўлида кечаю-кундуз тиним билмасдан, сергаклик билан иш олиб бормоқдалар.
 Сизларга мустаҳкам соғлик, оилаларингизга тинчлик, омонлик, эл юртимиз осойишталигини сақлашдек шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

Навбаҳор туман ҳокими 
Ўроқов Азамат Шодиевич
25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Навбаҳор туман ҳокими Азамат Ўроқовнинг соҳа ходимларига байрам табриги

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.