#PRESS_TUR "ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ДРАЙВЕРИ"

#PRESS_TUR

"ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ДРАЙВЕРИ" Навбаҳор тумани "Янги обод" маҳалласида ўз ишбилармонлик, тадбиркорлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишув.

Раҳматуллаев Мақсуджон Неъматуллаевич Навбаҳор тумани «Янги обод» маҳалласи хоким ёрдамчиси. Маҳаллада хонадонлар сони 570 та, оилалар сони 780 та, аҳоли сони 3106 нафар, ёшлар сони 1057 нафарни ташкил этади.
           Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифаси маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш. 
           Январ-феврал ойларида жами хонадонлар хатловдан ўтказилиб, муаммолари ўрганиб чиқилган. Жами аҳоли 4 тоифага ажратилди 1-тоифага 42 та хонадон яни 7,4%, 2-тоифага 340 та хонадон 60,6 %, 3-тоифага 25 та хонадон 4,4 %, 4 -тоифага 164 та хонадон 29 % ни ташкил қилади. Маҳаллада ҳозирги кунга қадар 55-сонли қарорга асосан 65 нафар фуқарога жами 1462 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратиб берилиб турли йўналишларда ўз тадбиркорлигини давом эттирмокда.
    Ишсиз аҳоли сони 63 нафарни ташкил қилади, ҳозирга кунгача ишсиз фуқаролардан 32 нафарига жами 712 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб берилиб бандлиги таъминланган. Булардан 6 нафар фуқарога уч ғилдиракли мотоцикл, 27 нафар фукарога чорва моллари ривожлантириш учун, 7 нафар фуқарога тикувчилик йўналишида, 4 нафар фуқарога қишлоқ хўжалик мотокултваторлар, 2 нафар фуқарога асаларичилик йўналишида имтиёзли кередит маблағлари берилган. Бундан ташқари 27 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланган, ишсиз аёллардан 15 нафари тикувчилик корхонасига доимий ишчи сифатида қабул қилинган, 5 нафари фуқаро мактабгача таълим муассасаларига, 3 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштирилди.        
                 Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга мувофиқ 53 нафар маҳалла фуқароларига жами 21 гектар ер очик аукцион орқали ажратилиб ҳозирги кунда оилаларига қўшимча даромад олиб келмоқдалар. Булардан 23 нафари ишсиз фуқаролар ҳисобланади.          
            Ҳозирги кунда маҳаллада жами 27 нафар тадбиркорлар мавжуд бўлиб, 21 нафари маҳаллада қолган 6 нафари туман марказларда фаолият юритиб келишмокда. 2022 йилда бошидан ҳозирги кунга қадар 7 та ОК ва 4 та ЯТТ ташкил этилган.               
                    Маҳаллада ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 5 та оилавий корхона ташкил этилди. Ҳозирги кунда 2 та шлака блок, 2 та акфа эшик ва ромлари ишлаб чиқариш, 3 та тикув хона, 2 та гузаллик салони аёллар ва эркаклар сартарошхоналари, 1 та нон ва патир, 1 та миллий ширинликлар ишлаб чикариш цехи  ташкил этилиб маҳалла аҳолисига анча қулайликлар яратиган.
 
#PRESS_TUR  "ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ДРАЙВЕРИ"
#PRESS_TUR  "ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ДРАЙВЕРИ"
#PRESS_TUR  "ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ДРАЙВЕРИ"
#PRESS_TUR  "ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - МАҲАЛЛА ДРАЙВЕРИ"

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.