БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

2022 йил 12 октябр куни Навбаҳор туман 3-сектор ҳудудида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш, шунингдек мигрантларни ишга  жойлаштириш мақсадида туман туман хокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман ИИБ  ҳамкорлигида навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада 44 та давлат корхоналари ва 8 та хусусий корхоналарда 136 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 
Меҳнат ярмаркасини туман туман ҳокимини биринчи ўринбосари М.Жумабоев  очиб бериб тадбирда бандлик, тадбирокорлик фаолияти бошламоқчи бўлган фуқароларга имтиёзлар, имкониятлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтиди. Меҳнат ярмаркасида ярмарка қатнашчиларига ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд иш ўринларига ишга таклиф этилиб, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган махсулотлари ва имкониятлари тўғрисида тушунчалар берилди. 
Шунингдек тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Г.Эргашова сўзга чиқиб 15 октабр "Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан қишлоқ аёлларини самарали меҳнатларини эътибор олиб, уларга ўз миннатдорчилигини билдириб келгуси ишларига ривожлар тилади. Тадбирда иштирок этган аёлларга бугунги ярмаркада ўзларига мос иш топишига ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга кўрсатмалар бериб ўтди. 
Тадбир давомида туман ИИБ бошлиғи У.Шукуров ҳар бир ташкилот ва фермер хўжаликларидаги бўш иш ўринларини кўздан кечириб уларга мос кадрларни танлашда ва хулоса беришда ишрок этдилар.  Ярмарка қатнашчиларига ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасига 106 нафар фуқаролар жалб этилди. Фуқароларнинг талаби ҳамда мутахассислиги бўйича йўлланмалар берилди.  Жумладан "Сувоқаво”ДУК га 1 нафар назратчи, 10-мактабга 1 нафар хизматчи, 4-мактабга 1 нафар ўқитувчи вазифасига ва хусусий секторларга 21 нафар жами 24 нафар ишсиз фуқароларга йўлланмалар берилди. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ҳисобидан 4 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, 2 нафар мотоцекл берилди. 71 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.