МАҲАЛЛА БИНОСИ ЮҚОРИ БЕШРАБОТЛИКЛАРГА МУНОСИБ СОВҒА БЎЛДИ

#Яна_бир_маҳалла_биноси_янгидан_қад_ростлади

Бугун Юқори Бешработликлар учун байрам. Сабаби бугун маҳалла аҳлига янгитдан кенг, шинам ва замонавий маҳалла биноси туҳфа этилди. Бинода ходимларнинг ишлаши учун барча шароитлар яратилган, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун бу ерда маънавият хонаси ҳам ажратилган бўлиб, у ерда  бадиий, илмий ҳамда оммабоп китоблар жавондан жой олган.
Бинонинг очилиш маросимига Республика маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят бошқармаси ҳамда туман ҳокимлигидан масъуллар ташриф буюрди. Сўзга чиққанлар маҳалланинг кекса-ю ёши олиб борилаётган оқилона сиёсатимизга, яратиб берилаётган шароитларга шукроналар айтишди. (https://t.me/navbahor_tumani_axborot_xizmati)

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.