Кексалар ҳафталиги

Навбаҳор тумани маҳаллаларида "Кексалар ҳафталиги"ни юксак савияда ўтказиш бўйича белгилаб олинган вазифалар босқичма босқич амалга ошириляпти. Бугун "Аср билан юзлашганлар" мавзусидаги маърифий тадбирлар Ялтиробод маҳалласида яшовчи 104 ёшли онахон Мўмина ая Ғаниева ҳамда  Сарбозор маҳалласида яшовчи 103 ёшли  Майрам ая Қурбонова хонадонларида ўтказилди.  "Тошрабод" маҳалласида яшовчи кекса педагог, Халқ таълими аълочиси Ғайрат Ҳодиев хонадонида   умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида "Бобом, бувим ва мен китобхон" акцияси ташкил этилди. Шунингдек, "Гулистон, "Пахтакор" маҳаллаларида нуронийларимиз иштирокида шахмат бўйича "Ақл чархи" мусобақалари ўтказилди. Ҳафталик доирасида кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида  барча маҳаллаларда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилиб келиняпти.          

"Кексалар ҳафталиги"ни ўтказиш бўйича туман ишчи гуруҳи котиби, Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Абдиев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.