Жаҳолатга қарши маърифат

Навбаҳор тумани ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишчи-ходимлар, ўқувчи- талабалар ўртасида экстремизм ҳамда ҳалқаро терроризмнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришга қаратилган "Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги тарғибот тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда. 
 Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Навбаҳор тумани бўйича бош мутахассиси, туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари ҳамкорлигида туман ҳалқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар хатарли таҳдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.
Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда 50 дан ортиқ мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.