Ёшлар нуронийлар нигоҳида

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши томонидан тумандаги 9-сонли умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари билан нуронийлар вакиллари иштирокида  "Ёшлар нуронийлар нигоҳида" мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  Тадбирга туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари Қудрат Чўлиев, Юсуф Адизов, Нуриддин Қазоқовлар таклиф этилди. Таклиф этилганларнинг барчаси кўп йиллик самарали меҳнатлари учун давлатимизнинг қатор медал ва унвонлари билан тақдирланган бўлиб,  "Меҳнат Фахрийси" кўкрак нишони соҳиблари саналади.  Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларда ватанпарварлик руҳини уйғотиш, пухта билим ва хориж тилларини мукаммал  эгаллаш орқали муносиб касб эгалари бўлиб етишиш, шиддат билан тараққий этаётган ҳозирги иқтисодиётда мамлакатимиз ҳамда дунёнинг етакчи фирма ва компанияларида фаолият олиб боришлари учун яратилган  кенг имкониятлардан самарали фойдаланишни тарғиб этиш бўлди.   Шунингдек, нуроний кексаларимизга вазифа этиб белгиланган мактаб ўқувчиларини дарсларга ва машғулотларга тўлиқ қатнашишларини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш  тўғрисида фикрлар билдирилди. Ана шундай тарбиявий аҳамият касб этадиган учрашувлар ва давра суҳбатлари барча умумтаълим мактабларида ўтказилиб борилиши белгиланган. Тадбир сўнггида Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Абдиев кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги муҳим ўрни, жамоатчилик назоратини янада таъсирчан ўрнатиш услублари ҳақида фикрлар билдирди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.