ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига юқори кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир. 

Бироқ бу йўллар яроқсиз ҳолга келса, қиш ва баҳорнинг қор-ёмғирлари натижасида лойгарчиликлар, кўлмак сувлар аҳолининг оворагарчилигига сабаб бўлса, барчада бирдек ташвиш уйғотади.

Навбаҳор туманида юзага келган ҳақиқий ҳолат ва унинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Тумандаги "Юқори Бешработ" ва "Ялтиработ" маҳалласида ички йўллар таъмирталаб бўлиб, аҳоли эътирозига сабаб бўлаётганди.
Туман ҳокими А.Ўроқов ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан ушбу ички йўлларга ҳозирги вақтда қўм-шағал аралашмасини ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.