Қонунчиликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш масалалари сессияда муҳокама этилди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессияни туман ҳокими, Кенгаши раиси А. Нарзиев бошқариб борди.

Қонунчиликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш масалалари сессияда муҳокама  этилдиДастлаб туман прокурори И. Бабамурадовнинг туман ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида 2015 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Шундан сўнг туман ИИБ бошлиғи Б. Усмонов ижтимоий соҳаларда қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликка, айниқса наркотрафик, терроризм ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши кескин курашиш зарурлиги хусусида тўхталиб ўтди. Музокаралар чоғида вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Б. Яҳёев сўзга чиқиб, Навбаҳор туманида ўтган 2015 йилда содир этилган жиноятларни танқидий таҳлил этиб, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш йўллари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларни билдирди.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси тўғрисида эса Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комисияси раиси С. Худоёровнинг ҳисоботи тингланди. Таъкидланганидек, жисмоний ва юридик шахсларнинг хат ва аризаларини кўриб чиқишда масъулиятсизлик ва юзакичилик ҳолатларига барҳам бериш, қонун бузилишига йўл қўйган айбдор мансабдор шахсларга нисбатан кескин чоралар кўриш, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун назорат ишларини янада кучайтириш зарур.

Якунда муҳокама этилган барча масалалар бўйича сессия қарори қабул қилинди.

Жавлон МАРДОНОВ,

туман Маънавият-тарғибот

бўлими раҳбари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.