Очиқ бюджет қарор

<!-- [if gte vml 1]> <!-- [if !vml] --> <!-- [endif] --> XALQ DEPUTATLARI NAVBAHOR TUMAN KENGASHINING  QARORI

 

№ ___________________                                                   «______»   ____________  2022 yil                                  

Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри
асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби
тўгрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва кўшимчалар
киритиш ҳақида

"Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш, шунингдек, махаллий бюджет маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши тартибини янада такомиллаштириш мақсадида намунавий Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли билан тасдиқланган "Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги намунавий низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Навбаҳор туманида "Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2022 йил               2-мавсумини сифатли ўтказиш ҳамда аҳолини ушбу жараёнларга кенг жалб қилиш чоралари курилсин.

3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (З.Қудратов), ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Л.Хайруллаев) зиммасига юклатилсин.

 

                                                                                        Ўзбекистон Республикаси

                                                                            Олий Мажлиси Сената Кенгашининг
                                                                            2022 йил 30 июндаги
                                                                                  КҚ-377-1У-сонлиҚарорига
                                                                                 илова

Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида
шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги
намунавий низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сената Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-1У-сонли Қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга қуйидаги ўзгартиш ва кўшимчалар киритилсин:

<!-- [if !supportLists] --> 1.   <!-- [endif] --> 10-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

"Жамғарма маблағлари фақатгина жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни ҳамда ушбу тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш (лойиха-смета хужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза хулосаларини олиш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йуналтирилади. Мазкур маблағларни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.”;

<!-- [if !supportLists] --> 2.    <!-- [endif] --> 15-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

"Таклифлар фуқаролар томонидан республиканинг исталган худуди бўйича хар бир жараёнда фақат бир маротаба берилиши мумкин. Бунда таклиф мазмунан ягона ижтимоий муаммони ўзида акс эттириши лозим.”;

<!-- [if !supportLists] --> 3.    <!-- [endif] --> 18-банд қуйидаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (коммунал, алоха ва Интернет тизими учун тўловлар, шунингдек, канцтовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);”

<!-- [if !supportLists] --> 4.    <!-- [endif] --> 20-банд қуйидаги тахрирда баён этилсин:

"Танлаб олинган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки миқдори тегишлилига кўра тармоқкорхоналари хулосаси асосида лойиха-смета хужжатлари бўйича аниқлаштирилади. Тадбир ғолиб деб топилгандан сўнг лойихани амалга ошириш бўйича лойиха-смета хужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда тадбирнинг якуний қийматига аниқлик киритилади.

Агар тадбирнинг дастлабки қийматига нисбатан лойиха-смета хужжатларига кўра якуний қиймати кўпроқни ташкил этса, мазкур холатларда лойихани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча маблағтегишли туман (шаҳар) "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”даги мавжуд ёки келгусида келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади. Ғолиб деб топилган лойиҳанинг дастлабки қийматидан келиб чиқиб, тадбир доирасида амалга ошириладиган ишлар (товар ва хизматлар) ҳажмини камайтиришга йўл қўйилмайди.”;

<!-- [if !supportLists] --> 5.   <!-- [endif] --> 24-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда таклифлар ғолиб деб топилиши учун 10 тадан кам бўлмаган овоз сонига эга бўлиши лозим.”.

<!-- [if !supportLists] --> 6.   <!-- [endif] --> Қуйидаги таҳрирдаги 241-банд билан тўлдирилсин:

"241. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган техник муаммолар сабабли ёки ушбу лойидани амалга ошириш буйича бошка манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилиши ҳолати кузатилганда мазкур ғолиб деб топилган лойиҳдалар "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ҳисобидан молиялаштирилмайди ва ушбу лойиҳалар учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар "Фуқаролар ташаббуси жамгармаси”га қайта тикланади. Ушбу маблағлар доирасида бошқа ғолиб лойиҳаларни аниқлашга йўл қўйилмайди.”;

<!-- [if !supportLists] --> 7.   <!-- [endif] --> 25-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ғолиблар аниқлангандан сўнг "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да шаклланган қолдик маблағлар ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг якуний қийматига аниқлик киритилиши муносабати билан қушимча талаб этиладиган фарқни қоплашга ёки келгусида ўтказиладиган "Ташаббусли бюджет” жараёнларига йўналтирилади.”;

<!-- [if !supportLists] --> 8.   <!-- [endif] --> Қуйидаги тахрирдаги 251-банд билан тўлдирилсин:

"251 Ғолиб деб топилган лойиҳалар муаллифлари томонидан тадбирларни амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиш ҳамда бажарилган ишларни реал-вакт кўринишида баҳолаб бориш имкониятига эга бўлади. Бунда жамоатчилик назорати доирасида фуқаролар тадбирларни кузатиб бориш орқали қонун бузилиши ҳолатлари ёки камчиликлар кузатилганда шикоят тарзида ваколатли органларга мурожаат қилишлари мумкин. Фуқаролар томонидан лойиҳаларни амалга оширишда бошқа куринишдаги аралашувларга (пудратчи корхонани аниқлаш ёки ишларни уларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши, лойиха-смета хужжатларини ишлаб чиқиш ва шу кабилар) йул қўйилмайди.”;

<!-- [if !supportLists] --> 9.    <!-- [endif] --> Қуйидаги тахрирдаги 333-банд билан тўлдирилсин:

"333. Молия вазирлиги ҳар чорак якунларига кўра "Очиқ бюджет” ахборот порталида фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш тадбирлари амалга оширилиши самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан давлат ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаб боради.

Баҳолаш тизими "0” баллдан "100” баллгача баҳоланиб, туман ва шаҳарлар ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари натижаларига кўра "яшил”, "сариқ” ва "қизил” тоифаларга ажратилади.

Бунда қуйидагилар бахолаш мезонлари сифатида қўлланилади: ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи хаққоний ва сифатли ўтказилишини бахолаш - лойихаларни дастлабки ва якуний қиймати ўртасидаги фарқ асоссиз рад этилган лойихалар хамда лойихаларни амалга ошириш имконияти тўлик ўрганилмаслик натижасида ғолиб бўлган лойихаларнинг кейинчалик рад этилиши даражаси (20 баллгача);

фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши даражаси - тегишли худуд бўйича келиб тушган лойихалар ва овоз сонининг мавжуд аҳоли сонига нисбати (20 баллгача);

"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағлар ўз вақтида ва тўлик ўтказилишини бахолашда - Жамғармага туман (шахар) кўшимча маблағларининг тегишли қисми йўналтирилиши холатидан келиб чиқиб (20 баллгача);

жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни амалга оширишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини бахолашда - "Очиқ бюджет” ахборот порталида "Жамоатчилик назорати” бўлими оркали лойиха муаллифлари томонидан бажарилган ишларни сифати ва холатини бахолаш тизими оркали (20 баллгача);

лойихаларни амалга ошириш бўйича буюртмачилар билан тизимли ишлар ташкил этилганлиги даражаси - лойихалар молиялаштирилишидан келиб чиқиб, жами ажратилган маблағга нисбатан ўзлаштирилган маблағга нисбати орқали (20 баллгача) бахолаб борилади.

Хар чорак якунларига кура мезонларга мувофиқ туман ва шахарларнинг тўплаган балларидан келиб чиқиб:

71 баллдан 100 баллгача - "яшил худуд”,

55 баллдан 71 баллгача - "сариқ худуд”,

55 баллдан паст бўлганда - "қизил худуд” деб топилади.

"Қизил худуд” деб топилган туман ва шахар хокимликларининг ташаббусли бюджет жараёни ижроси юзасидан хисоботи чорак якунларига кўра Олий Мажлис Сенатида эшитиб борилади.”

<!-- [if !supportLists] --> 10.       <!-- [endif] --> 34-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти” сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси” сўзларига ўзгартирилсин.;

11. 1-илованинг 4-босқичи куйидаги тахрирда баён этилсин:

<!-- [if gte vml 1]> <!-- [if !vml] --> <!-- [endif] -->

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.