Очиқ бюджет

ТАСДИҚЛАЙМАН»

Навбаҳор туман ҳокими,

 халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши раиси,

ишчи комиссия раиси

 

____________ А.Ўроқов

2022 йил «____»август

       

 

Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш

БАЁНИ № ___

 

2022 йил "____” август                                             Навбаҳор тумани

 

Йиғилиш раиси:        А.Ўроқов

халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгаши раиси, ишчи комиссия раиси

Иштирок этди:             ишчи комиссия аъзолари (рўйхат бўйича)

 

 

К У Н      Т А Р Т И Б И :

<!-- [if !supportLists] --> 1.     <!-- [endif] --> Навбаҳор туманида жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет” ахборот порталида шаклланган тадбирларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва хулоса бериш тўғрисида

(М.Жумабоев,З.Қудратов, А.Худойқулов, С.Ахтамов, Д.Очилов, Х.Рахматов, Ж.Собиров,  Ё.Абдуалимов, А.Умрзоқов, Ж.Шамсиев, М.Хасанов)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги               ПҚ-5072-сон "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги                                  КҚ-213-IV-сон қарорига асосан "Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Намунавий Низом тасдиқланди. Ушбу қарорга асосан жорий йил май ойида Халқ депутутлари Навбаҳор туман Кенгашининг ХХIII/244-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан "Навбаҳор туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди хамда Навбаҳор туман Кенгашининг 2022 йил 21-июлдаги VI-49-98-5-73-K/22-сонли қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қабул қилинган қарор ҳамда Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантиришнинг янги тартиби жорий этилганлигини инобатга олиб, шунингдек Давлат бюджети ижроси юзасидан маълумотларни фуқароларга сифатли тарзда ёритиб борилишини таъминлаш мақсадида "Очиқ бюджет” ахборот порталининг янги талқини ишлаб чиқилди.

Жорий йил 15 июлдан 3 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uzрасмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 226 та таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар соҳаларга ажратилиб тадбирларга аниқлик киритиш ва хулоса бериш учун ишчи комиссия аъзоларига тақдим этилди.   

Навбаҳор туманида "Очиқ бюджет” ахборот порталида ишлашни ташкил этиш таклифларга аниқлик киритиш ва хулосалар бериш бўйича:

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Навбаҳор тумани молия бўлими(модератор)нинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайтидан олинган туманга тегишли 226 та таклифлар маълумот учун қабул қилинсин.

Ишчи комиссия аъзолари ўзларига тегишли таклифлар бўйича берилган хулосалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.  

2. Туман ҳокимлиги молия бўлими(модератор)га:

- соҳалар тақдим этган хулосаларга асосан openbudget.uzрасмий веб сайтига таклифларни суммалари бўйича аниқлик киритиш ҳамда кейинчалик овоз бериш учун қабул қилиш;

- туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган ёки бюджетдан маблағ ажратилиши кўзда тутилган тадбирлар, бир бирини такрорловчи таклифлар ва бошқа сабабларга кўра соҳаларнинг берган хулосаларига асосан қайтариш; 

- жорий йил 24 августдан 12 сентябрга қадар овоз бериш жараёнини самарали ташкил этиш;

3. Мазкур баённинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Жумабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Баённома тузувчи                                           

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.