НАВБАҲОР ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши тамойили асосида жойларда ўтаётган сайёр қабуллар одамларнинг дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.

Навбаҳор туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари иштирокида "Қоражон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда туман корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. 

Ўтказилган сайёр қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатлари тингланди ва атрофлича ўрганиб чиқилди. Кўтарилган масалаларнинг ечимини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва идораларга топшириқлар берилди. Ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини аниқлаш, жойида ҳал қилиш ва уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.