ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ НАВБАҲОРГА ТАШРИФИ

Вилоят раҳбари Н. Турсунов Навбаҳор туманига бугунги ташрифида дастлаб "Янги куч" маҳалласидаги 11-оилавий шифокорлик пункти фаолияти ва бу ердаги тиббий хизмат кўрсатиш бўйича муаммоларни ўрганди. Яроқсиз ҳолга келиб қолган бино ўрнига замонавийсини қуриш бўйича таклифини илгари сурди.
Ҳудуддаги 12-мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия бериш жараёнлари билан танишаркан, битирувчи синф ўқувчиларининг ОТМларга кириши, мавжуд муаммолар билан қизиқди. Ғалладан бўшаган ерларни ўқитувчилар ва маҳалла аҳолисига ажратиб бериш, улар таътил даврида озиқ-овқат маҳсулотларини экиб, ўз даромадларини ошириши бўйича тавсиялар берди.
Н. Турсунов шу ерда 20 нафарга яқин фуқароларни сайёр тарзда қабул қилди. "Пахтакор" кўчасини кенгайтириш ва симёғочларни алмаштириш бўйича мурожаатларнинг ечими бўйича чоралар белгиланди.
Вилоят раҳбари ҳудуддаги "Уч тут” зиёратгоҳида бўлиб, бу ерга сайёҳлар оқимини йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
 ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ НАВБАҲОРГА ТАШРИФИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ НАВБАҲОРГА ТАШРИФИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ НАВБАҲОРГА ТАШРИФИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ НАВБАҲОРГА ТАШРИФИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИНИНГ НАВБАҲОРГА ТАШРИФИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.