Муқаддас қадамжоларга саёҳат

Навбаҳор тумандаги бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, кам таминланган оила аъзолари ва якка ёлғиз кишиларни 2014 йил 14 июн куни Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжоларга
саёҳати ташкил этилди

Муқаддас қадамжоларга саёҳатЖорий йилнинг 14 июн куни Туман ҳокимлиги , туман Маънавият тарғибот бўлими ва туман Нуроний жамғармаси билан ҳамкорликда тумандаги меҳнат фахрийларини 50 нафарини Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжоларга саёҳати уюштирилди.
Саёҳат давомида меҳнат фахрийлари, кам таминланган оила аъзолари ва якка ёлғиз кишиларга йўл давомида Самарқанд шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тушунтириш берилди шунингдек Имом Ал Бухорий мажмуаси, Амур Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва Регистон майдони каби бир қанча қадимий ёдгорликларга боришди.
Жўраев Турғун хожи бобо
Саёҳатга боришимиз ҳақида хабарни эшитганимдан то Самарқанд шаҳрига бориб келгунимча хурсандчилигим ичимга сиқмай қетмоқда. Нега десангиз Мухтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шароит ва имкониятлар яратилиб берилган анашулардан энг муқаддаси бу тинчликдир шу тинчлик орқасидан халқимз осуда ҳаёт кечирмоқда шахсан мени ўзим Мустақиллигимиз ва тинчлигимиз эвазига муқаддас Хаж сафарига бориб келдим мана бугун биз меҳнат фахрийларига туман ҳокимлигининг эътибори билан Самарқанд шаҳрига энг замонавий автобусларда саёҳатга бориб келдик саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилдик.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.