Болалар масалалари бўйича Навбаҳор туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сонли фармони ижросини таъминлаш ҳамда вояга етмаганлар орасида жиноятсилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Болалар масалалари бўйича Навбаҳор туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
    Йиғилишни туман ҳокими Болалар масалалари бўйича Навбаҳор туман комиссияси раиси Л.Облақулов кириш сўзи билан очиб, давлатимиз томонидан вояга етмаганларга яратилаётган шароитлар, уларга берилаётган имкониятлар тўғрисида ҳамда кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Йиғилишда комиссия аъзолари, вилоят ички ишлар бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи подполковник В.А. Рўзимуродов, туман ИИБ ходимлари, маҳаллалар раислари ва ўринбосарлари ҳамда вояга етмаганларнинг ота-оналари иштирок этишди. 
                           Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи подполковник В.А. Рўзимуродов вояга етмаганларни содир этган ҳуқуқбузарликлари тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига маълумот бериб ўтди. 
        Ота-оналарга ҳамда таълим муассаса раҳбарларига бола тарбиясида нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида тавсиялар бериб ўтилди.
        Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси ўз сўзларини давом этирган ҳолда вояга етмаганларни таълим-тарбияси ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда вояга етмаганлар билан мунтазам профилактик ишлар олиб бориш, келгусида ушбу ҳолатлар вояга етмаганлар билан содир бўлмаслигини олидини олиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги тўғрисида комиссия аъзоларига керакли тавсияларини бериб ўтди.
         Комиссия раиси томонидан таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда комиссия аъзоларига топшириқлар бериб ўтилди.
Болалар масалалари бўйича Навбаҳор туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.