Навбаҳорда_Яшил_макон

Ободлик кўнгилдан бошланади.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Навбаҳор туманининг "Дул дул" маҳалласида 3 гектар майдонга 100 минг дона  қаламчалар экиш ишлари давом эттирилди. Ушбу лойиҳада маҳалла фаоллари, кекса нуронийлар хотин-қизлар ва ёшлар фаол иштирок этишиб мевали, манзарвли дарахтлар ҳамда қаламчаларни экишди. Туман ҳокими Л.Облақулов, тумани прокурори И.Бабамуратов, маҳалла фаоллари томонидан ҳам дарахт кўчатлари экилиб, лойиҳага ўз ҳиссаларини қўшишди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат экологияни тозалиги, балки табиатимизнинг чиройига ҳам ўзгача ҳусн бағишлайди. Лойиҳа доирасида туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури тадбир иштирокчиларига ажойиб кайфият бағишлади. Шунингдек маҳалла томонидан ташкил этилган дастурхон атрофида нуронийларимиз дуолар қилишиб, келажакда шу ҳудудлар яшил маконга айланишига ҳамда юртимизга тинчлик тиладилар.
Келинг азиз тумандошлар ушбу эзгу ишларга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшиб, экологик тозаликни, атроф-муҳит ободлигини биргаликда асрайлик!
 Навбаҳорда_Яшил_макон
Навбаҳорда_Яшил_макон
Навбаҳорда_Яшил_макон
Навбаҳорда_Яшил_макон
Навбаҳорда_Яшил_макон
Навбаҳорда_Яшил_макон

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.