#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ

 7 апрел "Бутун жаҳон саломатлик куни” сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Бу кун муносабати билан турли хил спорт мусобақалари, акция ва марафонлар ташкил этилади. 
Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббуси доирасида аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Навбаҳор туманида "Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” лойиҳаси бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Л.Облақулов, вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи З.Расулов, туман сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирок этишди. 
«Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам пиёда юриш» акцияси соғлом турмуш тарзининг ажралмас қисми бўлганлиги боис ҳам барча ҳудудларда мунтазам ўтказилиб борилмоқда. Акцияда барча аҳоли қатлами, хотин-қизлар, кекса-нуронийлар ҳамда ёшларнинг фаол иштирок этгани аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалашаётганидан далолат беради
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_УЧУН_БЕШ_МИНГ_ҚАДАМ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.