маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлов ўтказилиши режалаштирилган

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-499-сонли "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сеьнати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги КҚ-320-IV-сонли "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 25 мартдаги VI-43-40-5-73-К/22-сонли қарорига асосан 
-Жорий йилда 41 та фуқаролар йиғинларида, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлов ўтказилиши режалаштирилган;
- Туманда кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти йўлга қўйилди. Уларга 18 нафар туман даражасидаги раҳбарлар ва 7 нафар Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари маҳаллабай бириктирилди. 
-Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида Штаб ташкил этилди, бўлимнинг малакали мутахассислари ҳудудларга бириктирилди ва улар томонидан услубий ёрдам бериш амалиёти жорий этилди;
-Туман кўмаклашувчи комиссиялар аъзолари ва Ишчи гуруҳлари билан учрашувлар ташкил этилди, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатилди;
-Ҳар бир маҳаллада Ишчи гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Уларга 41 нафар ижтимоий соҳа раҳбарлар ходимлари бириктирилди.
-Сайлов қонунчилигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида тарғибот ишларига старт берилди. Умумий ҳисобда 164 маротаба аҳоли билан марказлашган ҳолда учрашувлар ташкил этилиши белгиланди. Тадбир давомида 47,6 минг нафар аҳоли қамрови режалаштириб олинди. Бу тадбирларга
394  нафар масъуллар жалб этилди.
-Фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказиладиган объектлар рўйхатлари шакллантирилди;
-Маҳаллабай вакиллик нормалари белгиланди, унга кўра 9,5 минг аҳоли сайлов жараёнларига тўлиқ жалб этилади;
-Сайлов жараёнлари билан боғлиқ 1 маротаба маҳаллий телевидения орқали брифинг ташкил этилди, 10 дан ортиқ ижтимоий тармоқларда мақолалар эълон қилинди, 1 маротаба оммавий ахборот воситаларининг интернет тармоғидаги расмий веб сайтларида расмий хабарлар чиқарилди.
маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлов ўтказилиши режалаштирилган
маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлов ўтказилиши режалаштирилган
маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлов ўтказилиши режалаштирилган
маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлов ўтказилиши режалаштирилган
маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайлов ўтказилиши режалаштирилган

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.