НАВБАҲОР ТУМАН ҲОКИМИ Л.ОБЛАҚУЛОВНИНГ 22 МАРТ ЎЗБЕКИСТОНДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

НАВБАҲОР ТУМАН ҲОКИМИ Л.ОБЛАҚУЛОВНИНГ 22 МАРТ ЎЗБЕКИСТОНДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ 

БАЙРАМ МУБОРАК АЗИЗ МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ

Сизларни 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Маҳалла – кишиларнинг муайян ҳудудда биргаликда  яшашлари туфайли  юзага  келган  бирлиги. Маҳалла – йирик  жамоадир. 
Тарихдан маълумки, «бир  болага етти қўшни ота - онадир» деган нақл халқимизда маҳалла аҳлининг, маҳаллада яшовчи ҳар бир болага танбеҳ беришга, уларни тўғри йўлга солишга ҳақли ва масъул эканлигини билдирган. Маҳалла кишилари орасидан ноқобил, шижоатсиз, ҳаёсиз, ибосиз, бебурт кишларнинг чиқиши маҳалла аҳли учун катта шармандалик ва иснод  ҳисобланган. Мана шундай оқибатларни ўйлаб, маҳалла аҳли ҳамжиҳат ҳаракат қилишган, ота-оналар болаларини  ишониб қўшниларини назоратида қолдиришган. Маҳалланинг ёши улуғ инсонлари маҳалла аҳли орасида  ҳурмат қилиниб, уларнинг маслаҳат ва насиҳатларига  амал қилишган.  
Маҳалла – она маскан, соғлом ижтимоий муҳитдир.  Бу  ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри  маҳалла аҳолисининг хулқ – атвори,  ўзаро  муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради. Шу маънода маҳалла, Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳақиқий  демократия  дарсхонасидир.  
Ўзбекистондаги ана шундай умуминсоний қадриятлар  сарчашмаларидан бири маҳалла тизими эканлиги  тўғрисида юқорида тўхталиб  ўтган эдик. Унинг нуфузини  ошириш, ижтимоий, сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий  масалалардан  биридир. 
Кейинги йилларда туманимиздаги маҳаллалар қиёфаси тубдан ўзгариб, янги қиёфа касб этмоқда. Жумладан "Дул дул", "Навкар", "Пахтакор", "Уч тут", "Меҳнат", "Мирзо Улуғбек", "Ялтирабод", "Гулистон", "Қоражон", "Қизилой", "Қалқон ота", "Оқ олтин", "Ўзбекистон" каби маҳаллаларни бунга мисол қилсак сиз ҳам тасдиқлайсиз албатта.
 "Пахтакор" маҳалласи раиси Л.Жамилов, "Карвон" маҳалласи раисининг оила, хотин-қизлар бўйича фаоли Ю.Қурбонова "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонига сазовор бўлиши ҳам тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг фидойилик билан меҳнат қилаётганидан дарак беради. Шунингдек самарали меҳнатлари ва туанимиз ривожига муносиб ҳиссаси учун 7 нафар соҳа ходимлари "Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан ҳам тақдирландилар. 
Туманимиздаги "Уч тут", "Меҳнат", "Бешработ", "Қоровултепа", "Пахтакор", "Армижон", "Карвон" маҳалла фуқаролар йиғинлари расилари бугунги кунда намунали фаолият юритиб келаётганини ҳам алоҳди таъкидлашни ўринли деб ўйлайман.
Қадрли дўстлар!
Сизларни бугунги 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан қутлайман!
Маҳаллангиз тинч, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!
Касб байрамингиз барчангизга муборак бўлсин!
НАВБАҲОР ТУМАН ҲОКИМИ Л.ОБЛАҚУЛОВНИНГ 22 МАРТ ЎЗБЕКИСТОНДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.