ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш буйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, Суд ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш соҳасида Бюронинг Навбаҳор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ўтган 2021 йил ҳамда жорий йилнинг январ-феврал ойлари давомида  жами 14. 840 та 114 млрд. 823 млн сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан тегишли тадбирлар ўтказилиб, 9. 406 та 76 млрд. 379 млн сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилинди, 7. 562 та ижро ишлари бўйича амалда 50,7 млрд. сўмлик маблағлар ундирилди. 
Мазкур тадбирлар натижасида давлат фойдасига 13,6 млрд. сўм, хўжалик юритувчи субъектларга 29,1 млрд. сўм, фуқароларга 1,0 млрд. сўм пул маблағлари ундириб берилди. 
Шунингдек, солиқ қарзи билан боғлиқ 899 та ижро иши бўйича 10,7 млрд. сўм, давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар ижроси билан боғлиқ 7,2 млн. сўмлик маблағлар амалда ундирилишига эришилди.
Ёки, жиноят оқибатида етказилган зарарларни ундириш билан боғлиқ 3 та ижро иши бўйича 12,1 млрд. сўм зарарлар ундирилди.
Бундан ташқари, жиноий ва маъмурий жарималарни ундириш билан боғлиқ 2. 153 та ижро иши бўйича 1,1 млрд. сўмлик жарималар қарздорлардан ундириб олинди.
Давлат божи бўйича 1. 568 та ижро ҳужжати юзасидан 1,7 млрд. сўм маблағлар ундирилди.
Ноқонуний равишда ишдан бўшатилган 4 нафар шахс ишга тикланиб, тўланмай қолган 104 млн. сўмлик иш ҳақлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Давлатимиз раҳбарининг 24.11.2020 йилдаги 6118-сонли Фармони ижроси юзасидан жорий этилган янги тизимга кўра, ўтган 2021 йил давомида 6 турдаги давлат фойдасига ундирувлардан "Темир дафтар”, "Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари” жамғармаларига 1,2 млрд. сўм  ҳамда жорий йилнинг январ-феврал ойларида 410 млн сўм маблағлар ўтказиб берилиши таъминланди.
Ҳозирги кунда долзарб масала ҳисобланган оилавий ажримларини олдини олиш борасида бўлим давлат ижрочилари томонидан жорий йилнинг январ-феврал ойлари давомида сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳамда маҳалла оқсоқоллари, отинойилар билан биргаликда оилавий низоларни бартараф этилиб, 51 нафар оилалар яраштирилди, шунингдек олиб борилган профилактик суҳбатлар давомида 1 март ҳолатига  Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги "Қонуннинг 37 ва 40-моддаларига асосан  92 та ижро ҳужжати тамомланди.   
Ютуқлар ўзимизники! Келгусида хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда амалга оширишимиз керак бўлган ишларга тўхталсак!
Жумладан, Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 01 март кунидаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб –қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фамони ижроси доирасида туманимизда кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни белгилаб олишимиз лозим бўлади.
Биринчидан-туманимиздаги 41 та маҳаллаларда хотин –қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилятларини тўғри йўналтириш; (масъул Хотин-қизлар қумитаси, маҳалла жамғармаси, туман Халқ таълими бўлими ва Бандликка кумаклашиш маркази)
Иккинчидан-Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий –сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш; (масъул Хотин-қизлар қумитаси)
Учинчидан-Маҳаллаларда айниқса ,қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш (масъул: туман тиббиёт бирлашмаси, Тиббий-ижтимоий меҳнат инспекцияси ва хотин-қизлар қумитаси)
Тўртинчидан-туманда турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларни яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш; (масъул  Хотин-қизлар қумитаси ва Маҳалла жамғармаси)
Бешинчидан-оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий –ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни "Аёллар дафтари орқали манзилли қўллаб қувватлаш;(Масъул: туман Адлия бўлими ва ФҲДЁ)
Олтинчидан-жамиятимизда жумладан туманимиздаги хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш (Масъул: прокуратура, Бюро, Ички ишлар органлари)
Еттинчидан-оиланинг тарбиявий–таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий–ахлоқий мумуҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш”(масъул туман Халқ таълими ҳамда Имом хатиблар) 

Бюронинг Навбаҳор туман бўлимида "Алимент ундируви ойлиги” давомида ўтказилган ТАДБИРДА 7 НАФАР АЛИМЕНТ ТЎЛОВЛАРДАН БУЙИН ТОВЛАГАН ҚАРЗДОРЛАРГА НИСБАТАН САЙЁР СУД ЖАРАЁНИДА 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ, ШУНИНГДЕК 6 НАФАР ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛДИ ҲАМДА 5 НАФАР ҚАРЗДОРЛАР ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ.  

БЮРОНИНГ НАВБАҲОР ТУМАН БЎЛИМИ БОШЛИҒИ А.ҒАФФОРОВ
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.