ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Навбаҳор туман ҳокимилиги ахборот хизмати томонидан "Қишлоқ хўжалигида кимёвий зарарли бирикмалардан ҳоли маҳсулотлар етиштириш, янги навларни фойдаланишга кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар" тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда Навбаҳор туман ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Э.Бобоназаров, Навоий вилоят ўсимликлар карантини ва  ҳимояси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Аҳмедов, Навоий вилоят ўсимликлар карантини ва  ҳимояси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Қосимов, Навбаҳор туман ўсимликлар карантини ва  ҳимояси бўлими бошлиғи Х.Абдуллаев, туман қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотларнинг матбуот бўйича бириктирилган ходимлари, фермер хўжалиги раислари ва блогерлар иштирок этишди. Мулоқот давомида "Олтин кўз", "Трехограмма", "Бракон" каби биомаҳсулотлар яъни фойдали ҳашоратларнинг қишлоқ хўжалигида кимёвий зарарли бирикмалардан ҳоли маҳсулотлар етиштириш ва янги навларни фойдаланишга кенг жорий этишда фойдали жиҳатлари тўғрисида фикр мулоҳазалар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.
 ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.