3 декабр "Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Навбаҳор туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги имконияти чекланган фуқаролар учун байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбирда умумтаълим мактабларида якка тартибда, уйда таълим олувчи ўқувчилар ва туманимизда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 200 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди. Саховатпеша тадбиркорлар ва ҳомийлар томонидан тадбир иштирокчиларига совғалар улашилди. Имом хатиблар ва отинойиларнинг ибратли маърузалари тингланди. Шунингдек туман маданият бўлими томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, уларнинг кўнгли кўтарилди.