Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам

Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам


Ассалому алайкум қадрли дўстлар, азиз тумандошлар!

Авваламбор барчангизни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганининг дастлабки йиллариданоқ мамлакат мустақиллигининг муҳим белгиси сифатида – ўз давлат байроғига эга бўлди. 1991 йил 18 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Байроқ суверенитетимизнинг рамзи ҳисобланиши, шу билан бирга халқаро муносабатларда давлат тимсоли бўлиши мазкур қонунда белгилаб берилди.

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардан биридир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Республикамиз фуқаролари учун ватанимизнинг муқаддас рамзи – Давлат байроғи азиздир. У маънавиятнинг энг муҳим тимсолидир.

Шу боис, байроғимизга назар солганимизда биз руҳан жўшқинликни азму шижоатимиз ошганини, қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз. Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.

Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Давлатчилигимиз тариxининг қайси даврини олиб қарамайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлган.

Давлат байроғи фуқароларга ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда давлат рамзи қабул қилинган кунни республика бўйича барча ҳудудларда нишонланиши белгилаб олинди.

Бугун жаҳоннинг юксак минбарларида, дунё саҳнасида, Олимпиада ўйинларида ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз, тоборо улкан куч-қудрат ва салоҳият касб этаётган ҳарбийларимиз қўлида сарбаланд бўлган юртимиз байроғи ҳар биримизга юксак ғурур, фахр ифтихор бағишлайди. Ана шу лаҳзаларда қалбларимизда шу байроққа, унинг тимсолига, Она ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.

Давлатимиз раҳбари шарафига бошқа давлатларда юртимиз байроғи кўтарилганда, хориж сафарларида, ўзга давлатлар ҳудудида Ўзбекистон байроғини кўрганимизда, нуфузли халқаро спорт анжуманларида мамлакатимиз байроғи ҳилпираганда, ватан ҳиссини юракдан туйган ҳар бир инсон борки, юрт байроғини муқаддас билиб, унинг ҳурмат ва шарафини чин қалбдан эъзозлайди. Зеро, миллий байроғимиз – мамлакатимизнинг суверинететининг олий рамзи бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлади.

Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда шу байроққа, унинг тимсолига она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш уради.

Дунёда миллатлар кўп, халқлар ва давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон биттадир. Унинг байроғи ҳам ягонадир. Ана шу байроқ остида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу мақсадлар сари олға бормоқдамиз ва бораверамиз.

Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ — ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир.Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.