Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақуловнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Ассалому алайкум қадрли дўстлар, азиз тиббиёт ходимлари!
Барчамизга маълумки, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда "Тиббиёт ходимлари куни” байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Шу муносабат билан, аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган сиз, азизларни касб байрамингиз – "Тиббиёт ходимлари куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди. 
Айниқса, ўтган мураккаб пандемия шароитида чинакам саломатлик посбонлари бўлиб майдонга чиққанингиз ҳар қандай таҳсин ва тасанноларга лойиқдир.
Шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, сизнинг маҳоратингиз, малака ва масъулиятингиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида муҳим ўрин эгаллайди.
Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда ҳам тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билим, кўникмалари, маҳоратларини оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев "Биз барча соҳалардан ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор кўрсатдик. Чунки бош мақсадимиз – халқ саломатлигини сақлаш, соғлиғини янада мустаҳкамлаш” – деб таъкидлагани сўзимнинг яна бир исботидир. 
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу машаққатли соҳада фаолият юритаётган, ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб келаётган барча тиббиёт ходимларига ўз номимдан ва бутун туманимиз аҳолиси номидан яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман.
Ҳурматли тиббиёт ходимлари! 
Кейинги йилларда Республикамизда ва туманимиз тиббиёт соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар такомиллашиб бормоқда. Оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш бўйича сезиларли натижаларга эришилди. 
Маълумки, 2020-2021 йил Республикамизда соғлиқни сақлаш тизими учун мислсиз синов, айни вақтда изчил ривожланиш, янги тажриба орттириш йили бўлди. 
Соҳа ривожи учун Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан давлат бюджетидан 14,8 триллион сўм ёки 2019 йилга нисбатан 1,2 баробар кўп маблағ ажратилгани, шунингдек, Инвестиция дастурига мувофиқ ушбу тизимга 1,15 триллион сўм маблағ йўналтирилгани мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, катта ишларни амалга ошириш имконини беради. 
Жумладан, Навбаҳор туманида ҳам жорий йилда 10 млрд сўм маблағ эвазига 230 ўринли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2021 йилда "Охунбобоев”, "Учтут”, "Қоражон” оилавий шифокорлик пунктлари қайта реконструкция қилиниб, янги биноларда туманимиз аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Қадрли соҳа ходимлари!
Муҳтарам Президентимиз "Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса – давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, деб бир неча бор такрорлаб келмоқда.
Бундай улкан вазифалар ва масъулият олдида турган сиз азизларни, ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини яна бир бор "Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан чин юракдан самимий табриклаб, халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини тилайман! 
Барчангизга, соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат,  хонадонларингизга файзу барака тилайман. 
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз тиббиёт ходимлари! 
Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақуловнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам ТАБРИГИ                                                                                                             

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.